O'zLiDeP етакчиси Тошкент вилоятида бўлиб, фермерларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди

O'zLiDeP етакчиси Тошкент вилоятида бўлиб, фермерларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди
Сўнгги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилди.

Бунинг натижасида қишлоқ хўжалигида салмоқли ютуқлар қўлга киритилиб, чекка ҳудудлардаги қишлоқлар ҳам тобора ободлик касб этмоқда.
Бўка туманидаги “Бўка” маҳалласи ҳам кун сайин обод гўшалардан бирига айланмоқда.

Бугун маҳалла маркази бўлган “Исломобод” гузарининг барпо этилгани ҳам аҳоли қувончига сабаб бўлди.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хайитов туманнинг “Бўка” маҳалла фуқаролар йиғинининг чекка қишлоғи бўлган Алхажар қишлоғидаги ободончилик ва боғдорчилик ишлари билан танишди.

Бу ерда жам бўлган “Бўка” томорқа хизмати раҳбари Тўрахон Ғозиев, “Оққўрғон томорқаларга кўмаклашиш маркази” раҳбари Озодбек Саидахмедов, Баҳодир Жалолов, "EASTERN PREMIUM RISE" МЧЖ раҳбари Сайфулло Қорақуловлар билан уларга ўз фаолиятларини кенгайтиришларида зарур бўлган маблағлар ажратилиши, қўллаб-қувватлаш, хайрия йўналишида олиб бораётган ишларини тарғиб қилиб, оммалаштириш борасида суҳбатлашди.

Ўзаро суҳбат асносида томорқадан юқори ҳосил ва даромад олаётган миришкор деҳқонларимизнинг сони йилдан-йилга ошиб боришида томорқа билан ишлайдиган, аҳолига моддий ресурсларни етказиб берадиган, молиялаштирадиган ва экин экишни назорат қиладиган тизим яратилгани қатор қулайликларни юзага келтираётганини эътироф этди.

Бунда ҳудудлардаги “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолиятининг ўрни беқиёс эканини қайд этди.

Айниқса, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши қошидаги “Фермер, деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” томонидан ҳудуд аҳолисининг кам таъминланган қисми хонадонларига парранданинг қора шахзода товуқ тури, балиқ, помидор, булғор қалампири, бодринг, сингари экинларнинг кўчатлари етказиб бериш борасидаги ишлар ўрганиб чиқилди.

“Бўка” маҳалласининг “Алхажар” қишлоғида истиқомат қилувчи Манзура ая Хайдарова хонадонида ўрнатилган сунъий ҳовузларда етиштирилаётган балиқлар, томорқага экилган турли кўчатлар, ҳовли бурчагида парваришланаётган паррандалар ҳам айни савобли ишлар маҳсули эканининг гувоҳи бўлинди.

Партия ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан ҳудуднинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришда қандай тўсиқлар бўлса, барчасини бартараф этишда катта амалий ёрдам берилишини таъкидлади.

Бўка туман ҳокими Низомиддин Аббосовнинг ташаббуси билан ҳудуд аҳолисининг уюшмаган, иш билан банд бўлмаган қисмини моддий фаровонлигини ошириш мақсадида “Алхажар” қишлоғида иссиқхона қуриб берилаётгани таҳсинга сазовор экани қайд этилди.

Кенгаш қошидаги жамғармаси маблағларидан ажратилган кредит асосида барпо этилаётган мазкур иссиқхоналар аҳолига 7 йиллик кредит 3 йиллик имтиёзга эга бўлган тўлов шарти билан тарқатиб бериладиган бўлди.

Натижада, бу ердаги ташландиқ жой обод масканга айланибгина қолмасдан, аҳолининг иш билан бандлиги таъминланиб, моддий фаровонлиги ортади, унумдор ер даромад манбаига айлантирилади.

Шунингдек, бу ерда кўчатчилик ва боғдорчиликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлар хусусида ҳам атрофлича фикрлашиб олинди.

Бўкага қилинган амалий ташриф ҳудуд қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ривожидаги қатор муаммоларга ижобий ечим топилгани билан аҳамиятли бўлди.

Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » O'zLiDeP етакчиси Тошкент вилоятида бўлиб, фермерларнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди