Алишер Султонов: Энергия нархлари ошса кўчада нарх-наво икки баробар кўтарилиши мумкин эмас. Ана шуни назорат қилишимиз керак

Алишер Султонов: Энергия нархлари ошса кўчада нарх-наво икки баробар кўтарилиши мумкин эмас. Ана шуни назорат қилишимиз керак
"Халқ сўзи" мухбири энергия ресурслари тарифларидаги ўзгаришларга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида А. Султонов журналистнинг "Аҳамият берган бўлсангиз, ижтимоий тармоқларда айрим аҳоли қатламлари даромадининг катта қисми коммунал тўловларга сарфланаётгани ­айтилмоқда. Бундай шароитда истеъмолчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласи қандай ҳал этилади?" деган саволига қуйидагича жавоб берди.

— Сўнгги икки йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолининг тўлов қобилиятини ошириш, даромадини кўпайтиришга қаратилган. Тариф ислоҳотлари ҳам халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақини ошириш режа­лаштирилган. Кўрасизлар, аҳолига катта оғирлик бўлмайди.

Бу ерда ишлаб чиқарувчилар томонидан спекуляция бўлиши эҳтимоли бор. Яъни айрим тадбиркорлар тариф ошди, бу тайёрланаётган маҳсулот таннархига таъсир қилади, дейишлари мумкин. Лекин таннарх ичида энергия ресурсларининг улуши қанчалигини аниқлаб олиш керак.

Нарх-наво икки баробар ошиб кетади, дейдиганлар ҳам топилмоқда. Ўзингиз айтинг, тарифнинг озгина ўзгариши ишлаб чиқаришга шунчалик таъсир қиладими? Ана шуни назорат қилишимиз керак. Бунда жамоатчилик назорати, кўмаги зарур бўлади.

Яқин-яқингача доллар курсига қараб нархни “ўйнатиш” ҳолатлари учрарди. Ҳатто писта сотувчи ҳам баҳосини шунга қараб кўтариб қўярди. Бу нотўғри. Халқимизда шаклланиб қолган бундай қарашни ўзгартиришимиз, беҳуда ваҳимага тушмай ўзгаришлар моҳиятини тўғри тушунишга одатланишимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shoxrux 13 июл 2019 13:06
    bu togri yechim emas. bu xam tabaqalanishga olib keladigon omil aslida.ishlab chiqarishni togri yolga qoyish k.k. noqonuniy istemollarni kamaytirsa xam ancha tushumlar kopayarmidi.
  2. Вазир 11 июл 2019 16:24
    Жаноб Султонов шу пайтгача тарифларнинг хар кандай узгариши факат халк зарарига булган. Энди янги тарифларга оила бюджетини мослаганимизда (кайси харажатларимизни хисобигалигини билсангиз керак, билмасангиз - озик овкат еки кийим кечак) Яна узгариши... Аслини олганда яшаш шароити буйича табакаланиш катталашиб кетти. Ночор оилалар билан бирга катта бойлар (майлида! халол топганми, харом топганми) хам купайиб кетди. Тарифларнинг ана шу асосда белгиланса (бойга бало урармиди - бир икки миллионни туласа билинмайди, бечорахол ойлик маошини коммуна туловларга ажратгандан сунг, колган пулини ейиш-ичишга кунма-кун булиб чикади)
  3. Нодиржон 11 июл 2019 12:38
    Сани энергиянг ошса халкдан канакиб ундирасан сан меёрда кил нархди, халк туласин

    Бизда ошади лекин иш муомоси ва пул топиш роса машакат уйма уй юрганларди кулига пул тулаш керак эмас фатура оркали хар кандай банкда туловди ошира оладиган кулайликлар яратиш керак масалан ёнма ён жойлашган кишлоклага халк банки 3та еки 4 та кишлкларди бриктирса банк шахобчаларини куйса кулайлик булади саёр каса бу расхуд ва сарсонлик келиб чикарябди...

    Ман хозирги кунда Истанбул шахрида ишлаябман бу ерда сув газ электрик туловлари факат фатура оркали тулов амалга оширилади бу дегани барча туловлар тулик банк хисобига тушади туловни уз воктида амалга оширмаса туламаса пена хисобида кушилади...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Алишер Султонов: Энергия нархлари ошса кўчада нарх-наво икки баробар кўтарилиши мумкин эмас. Ана шуни назорат қилишимиз керак