​Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсди

​Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсди
2018 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон умумий ташқи қарзининг ҳажми 2018 йилнинг боши билан таққослаганда бироз 0,02 фоизга ёки 3,4 млн. долларга кўпайган ҳолда, 15,8 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА Марказий банк томонидан тақдим этилган ҳисоботига асосан хабар қилмоқда.

2018 йилнинг I ярим йиллиги учун қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келмоқда (479 млн. долл.), шу билан бирга хусусий секторнинг қарздорлиги 476 млн. долларга камайди. Шундай қилиб, давлат ташқи қарзи давлат лойиҳаларини молиялаштириш учун янги қарз олишларни жалб қилиш ҳисобига ўсиш тенденциясини сақлаб қолди.

2018 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан жами 298,6 млн. доллар миқдордаги ташқи қарз жалб қилинди. Қарзни жалб қилиш асосан банклар – 176,6 млн. доллар, улардан 110,6 млн. доллар – давлат улуши бўлган банклар, 24,3 млн. доллар – тўқимачилик соҳаси корхоналари ва 63,9 млн. доллар – иқтисодиётнинг бошқа секторлари корхоналарига тўғри келади.

Шунингдек, 2018 йилнинг I ярим йиллигида 686,3 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 176,6 млн. доллар миқдордаги фоизларнинг тўлови амалга оширилди. Бунда асосий қарзни сўндиришнинг сезиларли ҳажми нефть, газ ва энергетика сектори (446,5 млн. доллар), шунингдек, банк (107,9 млн. доллар) ва телекоммуникация сектори (103,8 млн. доллар)га тўғри келмоқда. Нефть, газ ва энергетика сектори корхоналари томонидан 148,8 млн. доллар миқдордаги фоизлар тўланган эди.​

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » ​Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсди