Энди жисмоний шахслар Ўзбекистондан нақд пул кўринишида 100 млн сўмгача ( 28.11.2018 йил ҳолатига кўра, 12 минг доллар миқдорида) олиб чиқишларига рухсат берилади, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Бундан ташқари хориж банкларда валюта ҳисоб-варақаларини ҳам очишга рухсат берилади. Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Валютани тартибга солиш" тўғрисидаги қонунига киритилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори Бобур Абубакиров маълум қилди.
2018 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра, жисмоний шахсларнинг 5 минг АҚШ долларигача олиб чиқишларига рухсат берилар эди.