Молия вазири Жамшид Қўчқоров бензин нархининг ошишига изоҳ берди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
– Бир йил олдинги бензин нархини эслаб кўрайлик, – деди Ж. Қўчқоров. – Вилоятларда бензин неча сўмдан сотиларди. Бензин қуйиш шаҳобчаларида бензин йўқ эди. Уни “қўлда” 5000 сўмдан сотишарди. Биз бугун унинг нархини 3800дан, 4000 сўмга, бор йўғи 200 сўмга оширяпмиз. Бундай олиб қарасак, бугунги нарх бир ярим йил олдин “қўлда” сотилган бензин нархига ҳам етгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 ноябрдан 1 литр АИ 80 бензиннинг чакана нархи 4000 сўм, АИ 91 – 4500 сўм (4300), дизел ёнилғиси – 4800 сўм, дизел ёнилғиси ЭКО – 4900 сўмдан сотилмоқда.