Ўзбекистонда туманларда газ йўқлиги сабабли қиш фаслида электр энергия нархини 30-40 фоизга арзонроқ қилиш таклиф этилди. Менинг фикрим порталида шу мазмунда мурожаат қолдирилди.
Мурожаат муаллифи қишда туманларда газ йўқлиги сабабли оилаларда иситиш печи ишлатилаётганини ёзган. Бу эса ўз навбатида электр энергияси учун кўп пул тўлашга сабаб бўлаяпти. Шуларни инобатга олган ҳолда, қишда унинг нархини 30-40 фоизга арзон қилиш таклифи илгари сурилди.
Шунингдек, мурожаатда бошқа давлатларда кундузги ва кечқурунги, туман ва қишлоқларда шаҳар марказидан арзонроқ тарифлар борлиги мисол қилинди. Агар ушбу таклиф қабул қилинса аҳоли уйларини иситиш билан боғлиқ муаммоларга камроқ дуч келиши таъкидланди.