Энди бизга АЭСнинг фойдаси ҳақида мултфильмлар “сўзлаб беради” (ВИДЕО)

Энди бизга АЭСнинг фойдаси ҳақида мултфильмлар “сўзлаб беради” (ВИДЕО)
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан яратилаётган “Қувват” мультипликацион сериалининг янги қисмларини Ўзбекистон болаларига тақдим этиш ишлари айни қизиган вақт.

Бугунги кунда электр қувватисиз ҳаётни тасаввур қилиш мумкин эмаслигини болалар деярли туғилганидан бошлаб биладилар. Юришни бошлаб, бўйлари чироқни ёқадиган тугмага етганида ва уни босганларидан сўнг хонага ёруғлик тўлиши уларни қанчалик завқлантиради. Кун сайин замонавий болалар электр қувватидан онгли равишда фойдаланишни бошламоқда.

Хонадонларимизга қулайлик яратаётган бу мўжизанинг қаердан олинаётгани болаларимиз учун жуда қизиқ ва муҳимдир. Бу ҳақида мулоҳаза қилган “Қувват” мультфильми қаҳрамонлари ака-сингил Тоҳир ва Зуҳра электр қувватини ишлаб чиқарадиган турли манбаларни солиштириб кўрадилар.

Зуҳра укасига атом электр станцияси ёки АЭС қанчалик кўп электр қувватини ишлаб чиқариши мумкинли ва унинг қиймати иссиқлик электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган электр қувватига нисбатан анча пастлигини ҳикоя қилиб беради. Зуҳра мактаб ўқувчиси бўлиб, айни дамда АЭС ҳақида реферат ёзмоқда. Ахир бундай атом электр станцияси тез орада Ўзбекистонда пайдо бўлади.
Бундан ташқари, болаларнинг омади бор экан, чунки уларнинг дўсти “Қувват” исмли робот барча саволларга жавоб бера олади, айниқса, электр қуввати ҳақида. Робот Тоҳир ва Зуҳрага мультфильмнинг биринчи қисмларида электр қуввати ва газни тежаш кераклиги ҳақида ҳикоя қилиб берган. Бунинг учун ҳеч ким кўрмаётганида телевизорни ўчириб қўйиш кераклиги, газ плитаси ҳам эҳтиёжсиз ёниб турмаслиги керак ва, айниқса, уйдан чиқаётганда чироқларнинг барчасини ўчириш зарур.

Томошабинлар сингари мультфильм қаҳрамонлари ҳам ўсиб бормоқда, энди улар сеҳрли электр қуввати қаердан пайдо бўлишига қизиқмоқдалар, улар атом электр станцияси ҳақидаги маълумот жуда қизиқтирмоқда. Ҳатто ёшгина Тоҳир ва Зуҳра учун атом электр станцияси энг қудратли қувват манбаи бўлиб, шу билан бирга, табиатга зарар етказмаслиги, яъни экологик тоза эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, атом электр станцияси бор ҳудудларда электр қувватини ишлаб чиқариш учун нефть ва газ камроқ сарфланади.
“Қувват” мультфильми, унинг қаҳрамонлари ва дўстлари – ақлли робот ва шумтака мушукча Мимиқвой – ёш томошабинларга муҳим нарсалар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилиб берадилар, уларни диққатли бўлишга ўргатадилар ва уйда газ, ёруғлик, иссиқлик қандай пайдо бўлиши, табиий ресурслар нима ва уларни тежаш ҳақида кўпроқ маълумот бердилар. Эндиликда улар замонавий технологиялар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббуси билан яратилаётган “Қувват” ажойиб мультфильми болалар ва уларнинг ота-оналари орасида оммалашиб бораётган бўлиб, у болалар табиий ресурсларни тежаш ва нима сабабдан янги технологияларга эҳтиёж борлигини тушунишга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Furqat Jizzax 27 октябр 2018 17:39
    Juda Zór ğoya bóldi Yashasin Ózbekiston
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30

Самарқанд давлат университети истеъдодли талабаларнинг ота-оналарини ҳамкорликка чақиради…

Самарқанд давлат университетида Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари, тарих, филология, математика факультетининг 1-босқич иқтидорли...
29-03-2024, 05:27

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Энди бизга АЭСнинг фойдаси ҳақида мултфильмлар “сўзлаб беради” (ВИДЕО)