Шавкат Мирзиёев ушбу транспорт объектини бориб кўрди. Ўша ерда давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан дилдан мулоқот бўлди. Маълум бўлишича, ушбу йўналишнинг узунлиги 7 км.ни ташкил қилади, 5 та бекати бор. Сергели йўналишини “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ерусти ва ерости йўллари боғланган. Бу йўналишдан кунига 35 мингтагача одам фойдаланиши маълум қилинди. Шунингдек, президентга сўнгги бекатни Қўйлиқ йўналиши билан боғлаш, ерусти метросининг кейинги босқичларини қуриш бўйича тақдимот ўтказилди.
“Илгари Сергелига метро келишини биров тасаввур қилганмиди?! Мана, энди халқимизга катта қулайлик пайдо бўлди. Яна бир томони, бу экологик тоза транспорт. Кейинги метро йўлларини ҳам аҳолига маъқул, қулай, хавфсиз, сифатли қилиб қуриш, хориж тажрибасини ўрганиш керак”, – дейди Шавкат Мирзиёев.