Бугундан “Tracker”нинг янги авлоди сотувга чиқарилади. Бу ҳақда Ўзавтомоторс компанияси хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 25 январдан янги “Tracker”лар савдога чиқарилади. Замонавий дизайн, қулайлик ва тежамкорлик хусусиятига эга ушбу автомобил 100 км.га 5,5 л ёқилғи сарфлайди. Шунингдек, аввалги “Tracker”дан фарқли ўлароқ у панорамали томга эга ва машина “стоп-старт” тугмаси орқали ўт ўлдирилади. Унинг нархи қуйидагича (ҚҚСсиз)
– Базавий комплектацияси – 143 млн 130 минг сўмдан бошланади
– LT комплектацияси – 193 млн 43 478 минг сўмдан бошланади.
Компаниянинг маълум қилишича, базавий комплектацияни сотиб олиш бўйича етарли мурожаатлар келиб тушгандан сўнг у мамлакатимизга импорт қилинади.