Жорий йил бошидан бошлаб кўплаб вилоят ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида 10 кунлик таътил олди. Энди уларнинг мана шу “отпуск”ларига қанча пул кетгани маълум бўлди.
Блогер Давлетовнинг маълумотига кўра, битта ҳокимга 7 млн сўм атрофида пул сарфланган. Эътиборли жиҳати, ушбу ҳаражатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилган.
Мисол учун, Уйчи тумани ҳокими Апаков М.П.нинг тиббий кўрикдан ўтиши ва даволанишига 7 млн 361 минг сўм ажратилган. Ҳудди шундай маблағ эвазига Учқудуқ туман ҳокимлигининг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлир маҳкамасининг 4 нафар ходими йўлланма олган. Таъкидлаш жоиз, бу йил илк марта ҳокимларнинг таътили ва даволанишлари ҳақида ОАВда хабар берилди. Авваллари бу ҳақида маълумот берилмас эди.