Аввалроқ Самарқандда «30 Z 777 ZZ» авторақами ярим млрд сўмдан кўпроқ пулга сотилгани ҳақида ёзган эдик. Рақам 596 миллион 525 минг сўмга сотилгани маълум қилинган эди.
Маълум бўлишича, ушбу рақам қайта сотувга қўйилган. ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, харидор ушбу рақам учун тўланиши керак бўлган пулни тўлай олмаган ва у томонидан тўланган 11 млн 150 минг сўм закалат пули жарима сифатида олиб қолинган. Қоидага кўра, харидор ушбу пулни тўлай олмаса 2-ўринда энг катта нарх таклиф қилган талабгор ушбу рақамга эгалик қилиши керак бўлган. Лекин у ҳам тўлов қилишдан бош тортган.
Шу сабабга кўра рақам қайта сотувга қўйилган ва унинг бошланғич нархи 111 млн 500 минг сўм этиб белгиланган.