Аввалроқ UzAuto Motors 4 та модел – Спарк, Кобальт, Нексия ва Ласетти автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатгани ҳақида ёзган эдик.
Компаниянинг маълум қилишича, ҳозирда савдо тизимига ERP/CRM SAP тизимини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тизимга босқичма-босқич ўтилиши маълум қилинди. Бу тизим орқали соҳада барча нарсалар, сотув, шартнома тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳоказолар тўлиқ автоматлаштирилади. Бу эса ўз навбатида автомобиллар савдосининг шаффофлигини таъминлаши таъкидланди.
Компания тизимга SAP технологияларини тўлиқ татбиқ этилмагунга қадар Асакада ишлаб чиқариладиган автомобилларга шартнома берилмаслигини маълум қилди.