ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов Наманган вилояти Наманган тумани “Наврўз” МФЙда аҳолининг томорқадан фойдаланиш аҳволи, томорқадан самарали фойдаланаётган оилаларнинг иш тажрибаси билан танишди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувлар давомида Хаитов маҳаллада яшовчи, анча йилдан бери гулчилик билан шуғулланувчи Олимжон ака билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида Хаитов тадбиркордан қандай муаммоси борлигини сўраб, уларни партия ва депутатлар ёрдамида ҳал қилиб беришини айтди.
Олимжон ака ўз навбатида иссиқхона ташкил этиб, фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида юрганини билдирди. Спикер ўринбосари Актам Хаитов бу масалани ўз назоратига олиб, тадбиркорга 2 сотих майдонда иссиқхона қуришда амалий ёрдам беришини маълум қилди.