“Илгари бошқа давлатларни боқардик” – Президент

“Илгари бошқа давлатларни боқардик” – Президент
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Чуст туманидаги “Chust textile” хусусий корхонасига борди. 1,3 минг киши меҳнат қилаётган ушбу корхона “Наманган” эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган. У ерда барча турдаги устки ва ички кийимлар ишлаб чиқарилади. Корхона 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ва 5,2 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Маҳсулотлар Италия, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларга 9 миллион доллардан зиёд экспорт қилинди. Бу йили эса ушбу кўрсаткични 12 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.
- Илгари эгилиб пахта экардик, эгилиб терардик, лекин бошқа давлатларни боқардик. Охирги йилларда яратилган имкониятлар туфайли янги корхоналар пайдо бўляпти, тадбиркорлар эмин-эркин ривожланяпти, қайта ишлаш даражаси ошяпти. Кластерлар тузиб, пахтани эгали қилганимиз учун унинг сифати ҳам ўзгараяпти. Пахта сифатли бўлса, тадбиркорга осон бўлади, маҳсулоти сифатли, рақобатбардош бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур корхона лойиҳасининг умумий қиймати қарийб 12 миллион доллар бўлиб, уч босқичга мўлжалланган. Тўлиқ қувватда йилига 5 минг тонна мато, 15 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Ишчилар сонини 2200 га етказиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Abduaziz 18 феврал 2021 19:12
    Муҳтарам Президентимиз. Аллоҳим ўзи сизга куч қувват берсин, сиз борган жойларда ўзгаришлар тезлашиб кетмоқда. Илохим чарчаманг, умрингиз узоқ бўлсин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » “Илгари бошқа давлатларни боқардик” – Президент