Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади

Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади
Қарши шаҳридаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzshus” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 100 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Корхонада асосан махсус ишчи пойабзаллари, эркаклар, аёллар ва болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Йилига бу ерда 150 минг жуфт пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Россия ҳамда Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Ўтган йили чет элга 300 минг АҚШ доллари миқдорида махсус ишчи пойабзаллари экспорт қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов корхона фаолияти билан танишар экан, мамлакатимизда чарм-пойабзал саноати жадал ривожланаётгани боис, ички бозорда рақобат жуда кучли эканини, рақобатни фақат сифатли юқори харидорлар дидига мос дизайндаги оёқ кийимлари ишлаб чиқариш орқали енгиб ўтиш мумкинлиги хусусида айтиб ўтди.

Спикер ўринбосари “PREMIUM CAPITAL GROUP” МЧЖ таъсисчилигида ташкил этилган ва жорий йил март ойида ишга тушиши мўлжалланаётган чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистон - Белоруссия қўшма корхонаси фаолиятини ўрганди. Қўшма корхонага лойиҳа қиймати 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Австрия, Германия ва Италиядан келтирилган замонавий ускунар ўрнатилган.

Корхона ишга тушгач, йилига 500 минг жуфт эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарилади, 520 нафар янги иш ўрни очилади.
Шу куни корхона ишчиларидан бир нечтаси партия сафига қабул қилинди. Партия гувоҳномасини А. Хаитов, O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А. Шеров, корхона раҳбари Д. Муфтиллаевлар топширишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади