Навоий вилоятидаги «Мурунтов» олтин кони 2020 йилда энг кўп олтин қазиб олинган жой деб топилди. Бу ҳақда Спот нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Канаданинг Китcо компанияси бу бўйича рейтинг тузган. Рейтингдан конларни бошқарадиган компанияларнинг расмий маълумотлари ва рақамлари ошкор қилмайдиган конлар ўрин олган. Унга кўра мамлакатимиздаги «Мурунтов» олтин конида ўтган йили таҳминан 56,7 тонна олтин (2 миллион унция) қазиб олинган. Ушбу коннинг ресурс базаси эса 4 минг тоннадан ортиқ (150 миллион унция) эканлиги айтилмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни Американинг «Карлин» кони (45,3 тонна) эгаллаган бўлса учинчи ўрин Россиянинг «Олимпиада» конига (34 тонна) насиб этди
Шунингдек, жаҳон олтин кенгаши томонидан тақдим этилган маълумотда юртимиздаги ушбу кон юқори ўринни эгаллагани қайд этилган. Унга кўра, «Мурунтов» дунёдаги энг катта очиқ олтин кони деб эътироф этилган ва ушбу конда йилига 66 тонна олтин қазиб олиниши маълум қилинган. АҚШнинг Невада штатидаги олтин конларида эса йилига 115,8 тонна қимматбаҳо металл қазиб олиниши таъкидланди ва улар рейтингда биринчи ўринни эгаллаган.