Кун нашри компания раҳбарияти билан боғланиб, компания ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи билан қизиқди. Ушбу саволга компания директори Рустам Ражабов жавоб берди.
Заводимизда 11 минг нафар ишчи фаолият юритади. Уларнинг 5 минг нафари юқори категорияли ходимлардир. Улар Кореяда ўқиб келган ва ҳар куни тиббий кўрикдан ўтади. Уларнинг йўл ҳаражати ва овқат пуллари компания ҳисобидан қопланади. Улар ишга келиб кетиш учун пул сарфламайди. Бундан ташқари, байрамларда бериладиган пуллар ҳам бор. Менда бор маълумотга кўра, ходимлар маоши 4-5 млн сўм. Бу Ўзбекистон учун яхши маош, – дейди директор.