Тошкент ҳокими Президент билан учрашувда янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди

Тошкент ҳокими Президент билан учрашувда янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди
Аввал хабар қилганимиздек давлатимиз раҳбари кеча, 14 май куни Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласига борди. Шу ерда ҳокимлар билан учрашув бўлиб ўтди ва унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Отртиқхўжаев ўзига хос таклиф билан чиқди, дея хабар қилди Кун нашри.

Маълум бўлишича, ҳоким ушбу мулоқот давомида янгича солиқ жорий этишни таклиф қилган. Ҳоким пойтахтда кўплаб тадбиркорлар аниқ режаси бўлмай туриб, 2-3 млрд.лаб кредит олаётганини, лекин иши энди йўлга қўйилаётганда кредитни қайтариш муддати келаётгани ва иши орқага кетаётганини таъкидлаган.
Биз шуларга таклиф қилаяпмиз, кредит олишга шошилманглар, ишни ижарада туриб бошланглар, биз керак бўлса ижарага ёрдам берайлик, деяпмиз. Энди, муҳтарам президент, бу жараёнда бизга ёрдамингиз керак. Ҳозир қурилаётган кўплаб кўп қаватли уйларнинг, ундан ташқари олдинги уйларнинг биринчи қаватларининг кўп қисми бўш ётибди. Уларнинг эгаларига бинони ижарага беришни таклиф қиламиз. Агар ўзи 6 ойдан ортиқ фойдаланмаса ёки ижарага бермаса, прогрессив [оширилган] солиқ қўллаймиз. Ахир бино қурилганидан кейин фойдаланилиши керак-ку. Шундай қилсак, пойтахтда ижара нархлари тушади, тадбиркорларга ҳам кенг имкониятлар яратилади, – деб таклиф билдирган Ортиқхўжаев.

Давлатимиз раҳбари ушбу таклифни маъқуллаб, ўша ернинг ўзида топшириқ берган ва бу бўйича 1 йиллик Тошкент тажрибасини қилиб кўриш кераклигини, агар муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам қўллаб кўрилишини таъкидлади.
Бунинг учун қонунчиликка ўзгартириш керак бўлса ёки президент қарори зарур бўлса, таклифларни беринглар, мен қўллаб-қувватлайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 19 май 2021 10:43
    Кучи кетамиз шекилли
  2. Махфуза 16 май 2021 17:22
    тоза хаво солиги хам борми
  3. Мард 16 май 2021 11:56
    Сенларни узинга купрок столик солиш керак монополчилар.
  4. Азик 15 май 2021 21:28
    Офарин,ажойиб таклиф булибди.Хар битта шахарда бешта унталаб уй олиб куядиганлар бор.Баъзи куп каватли уйларни курсангиз факат 30% да одам яшайди ва колган хонадонлар пулдорлар опкуйган уйлар.Мани хеч кимга шахсий адоватим йук аммо айнан уйларни сотволиб буш ушлайдиганлар хисобига уйлар нархи ошиб кетяпти.Шу карорга кушиб бир хужаликка факат битта уй ёки ховли бошкасига икки баробар солик белгиланса бунданда яхши буларди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Тошкент ҳокими Президент билан учрашувда янгича солиқ жорий этишни таклиф қилди