Таълим кредитини олиш шартлари узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани айтилди

Таълим кредитини олиш шартлари узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани айтилди
Кеча, 30 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз нутқида бугунги куниинг долзарб мавзуларидан бири – ОТМларда контракт пулини тўлашдаги қийинчиликларга тўхталиб ўтди. Таъкидланишича, контрактга ўқиш имконияти йўқ бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим ярататилади.
Маълумки, бугунги кунда ота-оналар фарзандини олийгоҳда ўқитиш учун 22-28 фоиз ставкада таълим кредитини 3 йил муддатга олмоқдалар. Лекин, бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани бор гап, – дейди Президент.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда эндиликда таълим кредитлари 7 йилга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни, жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилади. Шунингдек, қўшимча тарзда таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилинади.

Шу билан бирга, “Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандларига ўқишнинг биринчи йилида контракт пули давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Таълим кредитини олиш шартлари узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани айтилди