Хитойнинг BYD автоконцерни Ўзбекистонда электромобиллар ва электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда

Хитойнинг BYD автоконцерни Ўзбекистонда электромобиллар ва электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Май ойида Хитойнинг BYD автоконцерни Ўзбекистонда электромобиллар ва электробуслар ишлаб чиқариш қўшма корхонасини яратиш имкониятларини ўрганади.

Бу ҳақда АИМКда “Ўзавтосаноат” аксиядорлик жамияти, Транспорт ва энергетика вазирликлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадқиқот асосида BYD бизнес-режани ишлаб чиқади. Кейин маҳсулот ишлаб чиқариш ва қўшма корхона ташкил этиш бўйича шартнома имзолаш режалаштирилган.

Хитой компанияси электромобиллар ва электробуслар ишлаб чиқаришдан ташқари, электромобил аккумуляторлари ва электр моторларига техник хизмат кўрсатиш тармоқларини яратиш ниятида.

Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” бошқармаси бошлиғи Шафкатбек Алимов маълум қилар экан, мамлакатимизда электромобилларни қувватлантириш шохобчалари йўқлигини таъкидлади. Ўзбекистонликлар 2000 дан ортиқ электр транспорт воситаларидан фойдаланишига қарамай, бор-йўғи 36 та юқори волтли зарядловчи стансиялар ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Хитойнинг BYD автоконцерни Ўзбекистонда электромобиллар ва электробуслар ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда