Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди
2022-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,42 миллион сўмни ташкил этди, бу 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга кўпдир, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

Маълумотларга кўра, республика ҳудудлари шароитида энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида – 5,21 миллион сўм ва Навоий вилоятида – 4,73 миллион сўмни ташкил этади. Энг кам иш ҳақи Сурхондарё вилоятида — 2,61 миллион сўм ва Фарғона вилоятида — 2,59 миллион сўмга тўғри келди.

Ўз навбатида, фаолият турлари бўйича корхоналар ходимларининг иш ҳақи:

банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти – 8,42 миллион сўм;

ахборот ва алоқа – 6,5 млн сўм;

ташиш ва сақлаш – 4,55 млн сўм;

саноат – 4,46 млн сўм;

қурилиш – 4,15 млн сўм;

савдо – 3,51 млн сўм;

таълим – 2,51 млн сўм;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш - 2,32 млн.сўм.

Ўхшаш янгиликлар

  1. реалист 28 апрел 2022 10:48
    Статистика қўмитасидаги «ўртоқлар» роса кулишаётгандир,қорнини ушлаб, «лағмонни осиб ташладик баранларни қулоғига» деб. Тушунамиз, юқоридан ижобий статистика бўлсин деб буйруқ беришган, лекин ёлғон хам эви билан-де, саал ишонарлироқ ёлғон бўлсин, лоф бўлиб кетибди-ку, РАКа топгурлар.

    1945-йилда,СССР қўшинлари Берлинни ишғол қилаётганда,Геббелс радиода қўшинларимиз енгяпти,руслар қочяпти деб ишонтирмоқчи бўлган. Пропоганда.
    Агар Гитлер тирик бўлганда айтарди «ўзбек пропогандистлари менда бўлганда
    урушда енгилганимни хеч ким билмасди» деб.Бизни ёлғончилар дунёда энг зўри.
  2. Хаёт 28 апрел 2022 09:09
    Качон ошди сезмай колибман нахотки энди бойиб кетамиз УРРРРАААА
  3. Тугриси 28 апрел 2022 06:13
    Худодан куркларинг ёлгон хабар бериб.Кишлок хужалиги.Сув хужалигидагиларни ойлигини хам уялмасдан курсатларинг.Егиздираётган.Кийинтираётганлар канчадан ойлик оляпти.Уракта йук Машокда йук Хирмонда хозирларни ойлигини курсатасанлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди