Давлат статистика қўмитаси 2022-йилнинг биринчи чораги якунларини сарҳисоб қилишни давом эттирмоқда. Бу сафар Қўмита Ўзбекистонга гўшт олиб келиш масаласини ўрганди.
2022-йилнинг дастлабки уч ойида республикага деярли 10,5 минг тонна гўшт импорт қилинди. Уларнинг қиймати 46,3 миллион долларни ташкил этди. Шундай қилиб, импорт қилинган гўштнинг бир килограмми ўртача 4,4 доллар туради.
Ўтган йилга нисбатан гўшт импорти ҳажми 4,6 минг тоннага ошди. Ўзбекистонга гўшт етказиб берувчи асосий мамлакатлар Беларус (6,3) ва Қозоғистон (2,6), кейинги ўринларда Бразилия (0,57) ва Украина (0,44) туради.
Келгуси уч йилда чорвачилик мажмуаларида қўшимча равишда қарийб 752 минг бош қорамол боқилади, шундан 500 минг боши гўштга мўлжалланган. Чорвачиликни ривожлантириш учун 13,5 триллион сўмга яқин маблағ йўналтирилади. Чорвадорларга ҳам қўшимча имтиёзлар берилади.