Самарқанд вилоятидаги қишлоқлардан бирида кучли ёмғир туфайли сув тошқини содир бўлди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 9 майдан 10 майга ўтар кечаси кучли ёғингарчилик туфайли “Юқори Охалик” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё қирғоқларидан тошиб кетган. Тўлиб-тошган дарё яқин атрофда тўхтаб турган “Жигули”ни олиб кетиб, тахминан 40-50 метр масофага судраб кетди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.