Тошкент вилоятида поезд релсларда ухлаб ётган маст эркакни босиб кетишига сал қолди, деб хабар бермоқда ИИВ.
Ҳодиса 9 май куни Тошкент-Ҳожикент темир йўлида содир бўлган. Салар ва Нурхаёт вокзаллари оралиғидаги йўлда бир киши ухлаб ётгани учун машинист фавқулодда тўхташга мажбур бўлди.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида эркак Сурхондарё вилоятида туғилгани, спиртли ичимлик таъсирида релс устида ухлаб қолгани аниқланган.
Маъмурий суд қарори асосида у Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги реабилитация марказига юборилган.