Тошкентда Спарк русумли автомашина катта тезликда бетон устунга бориб урилган, деб хабар берди пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 12 май куни соат 03:00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ишончнома асосида автомашинани бошқараётган йигит тезликни сезиларли даражада ошириб юборган ва бетон устун туфайли бошқарувни йўқотган ва у билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, автомашинанинг 27 ёшли йўловчиси эса оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган бўлса-да, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.