Бухоро вилояти Қоракўл туманида 27 ёшли аёл ўзи туққан фарзандини ўлдириб, ахлатга ташлаб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, аёл ажрашган бўлган ва унинг бир нафар фарзанди бўлган. У ишлаш учун Россияга кетиб, ўша ерда наманганлик эркак билан яшаб юрган ва ундан ҳомиладор бўлиб қолган. Аёл Ўзбекистонга қайтгач қариндошининг уйида ижарада яшаган ва 9 май куни фарзандини ўзи дунёга келтириб, ўлдирган ва ахлатга ташлаб юборган.
Айни вақтда аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.