Сўнгги кунларда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида бўлаётган "муносабатлар" акс этган видеолавҳаларнинг тарқалиши жуда кўп учрамоқда.
Бугун ана шундай видеолавҳаларнинг навбатдагиси таҳририятга келиб тушди. Унда ўқитувчи ўқувчиларни турғизиб қўйиб бирига сочига "бантик" тақиб олишни айтиб, дўстига "қиз боласан-ку деб айтмайсанми", дейди. Шундан сўнг ўқитувчи иккинчи ўқувчининг пешонасидан уради.
Воқеа қачон ва қаерда содир бўлгани аниқ эмас. Катта эҳтимол билан ушбу воқеа Тошкент шаҳрида содир бўлган. Қуйида видеолавҳани ҳавола этамиз.
YouTube:
Mover.uz: