Самарқандда бутун бир оилани селдан қутқариб қолган талабалар ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)

Самарқандда бутун бир оилани селдан қутқариб қолган талабалар ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқандда бутун бир оилани селдан қутқариб қолган талабалар иштирокидаги видеолавҳа тарқалган эди.

Бугун воқеа қандай содир бўлгани, талабалар қайси ОТМда таҳсил олиши маълум бўлди.

Тошкент давлат техника университети Кончилик иши ва металлургия факультети, металлургия йўналиши 2-курс 1-17 гуруҳ талабалари мураббий бошчилигида «Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат қил» акцияси доирасида дам олиш кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштиришади.

Саёҳат давомида вилоятнинг Қўшработ туманида курсдошлари уйида меҳмон бўлган талабалар 2019 йил 20 апрель куни селда оқиб келаётган автомашина ичидагиларни – бутун бошли оила аъзоларининг ҳаётини сақлаб қолишди.

Талабалар оқим билан келаётган «Нексия» автомобилини тўхтатиб, унинг ичидан эр-хотин, уларнинг икки ойлик чақалоғи ҳамда бувисини қутқариб олишди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азим 26 апрел 2019 01:49
    Бизнинг алп укаларимиз ота онангизга рахмат.Амир Темур овлодлари.
  2. Аброрбек 25 апрел 2019 13:45
    Хазрати инсон! Яшанг укалар!
  3. Холмуродов Илхом 25 апрел 2019 09:45
    Хакикий эр йигитлар, фахрланамиз бу ешлардан
  4. Махбула 24 апрел 2019 23:36
    Бу йигитларнинг тарбия берган ота-оналарига, устозларига минг рахмат!! Узларига тахстн ва тасаннолар! Хакикий инсоний хислатларини, мардликларини намойиш килишган! Бу хаммага урнак! Фахрланамиз!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда бутун бир оилани селдан қутқариб қолган талабалар ҳақида маълумот берилди (+ВИДЕО)