Қиймати тахминан 337,4 миллион сўмга тенг бўлган заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди

Қиймати тахминан 337,4 миллион сўмга тенг бўлган заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
Хуфиёна тарзда яширилган 68 дона жами оғирлиги 674,8 гр.га тенг бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, Республикамиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларига тортилмаслиги белгиланган. Белгиланган меъёрдан ортиқ қисмига эса қонунчилик талаблари асосида божхона тўловлари ундирилади.

Айрим ҳолларда, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочиш мақсадида, буюмларни яширишга уринаётганлар ҳам учрамоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Даут-ота» чегара божхона постига қўшни Қозоғистон Республикасидан кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси салон қисмининг орқа девор томонига хуфиёна тарзда яширилган 68 дона жами оғирлиги 674,8гр.га тенг бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Эътиборлиси, ушбу заргарлик буюмлари қимматбаҳо металлардан ясалган бўлиб, уларнинг дастлабки сўровга кўра қиймати 337,4 миллион сўмга тенг бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қиймати тахминан 337,4 миллион сўмга тенг бўлган заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди