Фарғонада МИБ ходими 600 минг сўм билан ушланди

Фарғонада МИБ ходими 600 минг сўм билан ушланди
Фарғонада қарздорлиги бўлмаган фуқарони алдаб, пул ундирмоқчи бўлган МИБ ходими ўтказилган тезкор тадбирда 600 минг сўм билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат инспектори Фурқат Аҳмаджонов нафс олдида ўз бурчини унутди. У Марғилон шаҳар “Надирмат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ориповнинг яшаш хонадонидаги газ тармоғига қўйилган ҳисоблагични кўздан кечираётиб, фирибгарликка қўл урди. “Билинг газ” дастурида истеъмолчининг қарздорлиги мавжуд эмаслигини билгани ҳолда қарзи бўлмасада унга табиий газдан 1 миллион 400 минг сўм қарздорлиги борлигини айтиб, қарздорликни тўлашни ноқонуний талаб қилган.

Х.Орипов табиий газдан қарздорлиги мавжуд эмаслигини, газ учун тўловни амалга оширмаслигини бир неча маротаба таъкидлаганига қарамасдан МИБ ходими пулни талаб қилавергандан сўнг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Марғилон шаҳар бўлими ва МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МИБнинг Фарғона шаҳар бўлими давлат инспектори Ф.Ахмаджонов фирибгарлик билан Х.Ориповдан кимёвий ишлов берилган 600 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Жиноят ишлари ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига тегишли жазо тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Фарғонада МИБ ходими 600 минг сўм билан ушланди