Навоийда ака синглиси учун ўч оламан деб икки кишининг умрига зомин бўлди

Навоийда ака синглиси учун ўч оламан деб икки кишининг умрига зомин бўлди
1990 йилда туғилган фуқаро Ф.С. жорий йилнинг 28 июнь куни соат 0800 лар атрофида Кармана тумани, “Шибзон” МФЙда истиқомат қилувчи қудаcининг ҳовлисига келиб, тўрт кун муқаддам, яъни 24 июнь куни ўз жонига қасд қилган синглисининг ўлимига улар сабабчи бўлганлигини иддао қилади. Тортишувлардан сўнг фуқаро Ф.С. хонадон эгаси ҳамда унинг икки нафар қизига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан уларнинг танасининг турли жойларига тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Олинган оғир тан жароҳатлари натижасида хонадон эгаси воқеа жойида, унинг бир нафар қизи эса шифохонага олиб борилаётганида йўлда вафот этади. Учинчи жабрланувчи эса ҳозирда Кармана тумани тиббиёт бирлашмасининг “жонлантириш” бўлимига ётқизилган.

- Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик жиноятини содир этган шахснинг синглиси икки ой олдин мазкур хонадонга келин бўлиб тушган. – дейди Кармана туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси Б. Ҳамдамов. - Қашқадарё вилояти, Косон туманида жойлашган ҳарбий қисмда фаолият олиб бораётган куёв тўйдан сўнг келин билан мазкур туманда ижарага уй олиб, бирга яшашган. Таъкидланганидек, ҳодисадан тўрт кун аввал келин ушбу ижара уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан бугунги кунда Косон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

28 июнь куни содир бўлган мудҳиш қотиллик юзасидан эса Кармана туман прокурори томонидан фуқаро Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида гумон қилинувчи ушланиб, унга ҳимоячи иштирокида ҳимояга бўлган ҳуқуқлари тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Навоийда ака синглиси учун ўч оламан деб икки кишининг умрига зомин бўлди