Сирдарёда автобус ағдарилишига Спарк ҳайдовчиси сабабчи бўлган. ИИВ расмий маълумот берди

Сирдарёда автобус ағдарилишига Спарк ҳайдовчиси сабабчи бўлган. ИИВ расмий маълумот берди
2019 йил 11 июль куни соат 11:00ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи “Гулистон карвон транс сервис” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли автобусни Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган. Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли “Спарк” русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Натижада автобуснинг икки нафар аёл йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, шунингдек қолган 18 нафар йўловчиларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сирдарёда автобус ағдарилишига Спарк ҳайдовчиси сабабчи бўлган. ИИВ расмий маълумот берди