Чирчиқда 10 синфда ўқийдиган уч нафар қиз 9 синф ўқувчисини шафқатсизларча дўппослади

Чирчиқда 10 синфда ўқийдиган уч нафар қиз 9 синф ўқувчисини шафқатсизларча дўппослади
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари ўртасида кўнгилсиз ҳолат юз берди.

Жорий йил март ойи бошларида тумандаги 21-мактабнинг уч нафар 10-синф ўқувчи қизлари 9-синф қизнинг сочидан тортиб, юз ва қорин қисмига зарбалар берган. Бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб урган.

10-синф ўқувчиларидан бири жанжални уяли телефони орқали тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа чиқариб юборган.

Мазкур иш вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясига тақдим этилди.

Вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг 2019 йил 6 июль кунги 72-сонли қарорига асосан фарзандларини тарбиялаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари учун вояга етмаган тўрт нафар қизнинг ота-оналари 101,36 минг сўмдан 608,09 минг сўмгача жаримага тортилди, дея маълум қилди ХТВ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. САБЛИМ 15 июл 2019 08:22
    Бу қизларни яшаш мухити яхши бўлмаса керак тарбия кўришмаган, Оналари ёки қўшмачи, ёки енгилтак бўлишса керак, бу қизлар оналари билан юриб бундай холатни кўришган, мактабда хам шундай урушса бўлаверади деган фикр бор уларда. Бировни қизини калтаклабдими, уларни ПАДАРИГА МИНГ ЛАНАТ, Аввало тарбия уйдан, оиладан олинади, оила мухити ёмон бўлса тарбиялашни хожати йўқ. ҚАНЧА ҚИЛМА ТАРБИЯ, КУЧУК БИРЛА ХЎТИКНИ. ИТ БЎЛУР ЭШШАК БЎЛУР АСЛО БЎЛМАС ОДАМИЙ!!!.
  2. МЕНГБОЙ ҚОБИЛОВ. 14 июл 2019 19:42
    БОЛАЛАРГА БЕФАРҚ, ЛОҚАЙД БЎЛИБ БОРАЯБМИЗ! УЙДАГИ СОҒЛОМ МУҲИТНИ РИВОЖЛАТИРИШИМИЗ КЕРАК! ҲАММАСИ ТЎҚЧИЛЛИКДАН!
  3. Sherbek 14 июл 2019 13:55
    Mashina oynasini noqonuniy tanirovka qisa 25 million jarima lekin bitta inson huquqlari tahqirlansa bor yugi 101 ming jarima. Qani bu yerda mantiq. Bizda inson huquqlari shu darajada pastmi
  4. Дилфуза 14 июл 2019 13:33
    Бу Чирчик шахрида содир буладиган биринчи холат эмас, ундан олдинрок хам худди шу мактаб укувчилари бир йигит устидан жанжал килишиб, Бир кизни уриб, ушбу вокеани тасвирга олишиб, интернетга жойлаштиришганди. Бундай холатга катт'ий чора куриш учун навбатдаги вокеани кутиш керакмиди????
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Чирчиқда 10 синфда ўқийдиган уч нафар қиз 9 синф ўқувчисини шафқатсизларча дўппослади