Жиззахда 12 июль куни бир ярим соат фарқ билан Ш.Рашидов ва Зарбдор туманларида пичоқбозлик собир бўлди.
Улардан бири соат 22.00ларда Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида «Мулканлик» МФЙда бўлди. Шу маҳаллада яшовчи 51 ёшли Ғ.Р. маҳалладоши, собиқ турмуш ўртоғи 46 ёшли Д.Р. исмли аёлнинг уйида ўзаро жанжал сабаб 27 ёшли ўғли Ғ.Ж.нинг биқин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Ғ.Ж. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ғ.Р.қўлга олинган.
Шунингдек, соат 23.30ларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида яшовчи 41 ёшли А.Т. уйи олдида ўзаро жанжал туфайли қўшниси 29 ёшли У.М.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада У.М. касалхонага ётқизилган. А.Т.қўлга олинган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ.