Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи аёл эрининг жазманига 7 марта пичоқ уриб, жароҳат етказди. Бу ҳақда «Daryo-Live» хабар бермоқда.
Қўшработ тумани “Қўралос” маҳалласида яшовчи Ф.Т.нинг яшаш уйига унга олдиндан таниш бўлган Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласи Боқичағатой қишлоғида яшовчи 1970 йилда туғилган А.А. келган. Ф.Т. ва А.А. биргаликда пиво истеъмол қилган.
9 июль куни эрталаб соат тахминан 07:00 атрофида Д.С. турмуш ўртоғи А.А.ни излаб Ф.Т.нинг яшаш уйига келган. Д.С. турмуш ўртоғини Ф.Т. билан бирга бўлган ҳолатини кўргач ўзаро жанжал юзага келган. Оқибатда Д.С. яшаш уйидан ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғи билан Ф.Т.га етти маротаба зарба билан уриб, унга тан жароҳати етказиб ҳодиса жойидан кетиб қолган.
Қўшработ туман шифокорларининг ёрдами билан жабрланувчи Ф.Т. зудлик билан операция қилиниб, унинг жони сақлаб қолинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.