Жиззахда хотинини қидирувга берган эр уни ўлдириб, кўмиб қўйгани маълум бўлди

Жиззахда хотинини қидирувга берган эр уни ўлдириб, кўмиб қўйгани маълум бўлди
Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган фуқаро жорий йил 20 май куни ички ишлар органига ариза билан мурожаат қилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳининг билдиришича, Т.Ш ўз аризасида шу йил 1 май куни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчасидаги уйлардан бирида доимий рўйхатда турган, 1965 йил туғилган турмуш ўртоғи С.М уйидан пойтахтга бораман деб чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармасининг олиб борган тезкор қидирув-суриштирув ишлари давомида жиноят аломатлари топилди. Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган Т.Б. ўз кўрсатмасида акаси Т.Ш. турмуш ўртоғи С.М.ни ўлдирганлиги, аёлнинг жасади Амир Темур маҳалласи ҳудудидаги ер майдонига кўмилганлигини маълум қилди.

Айтилган жой холислар иштирокида кўздан кечирилганда аёл жинсига мансуб жасад топилди. Текширувларга кўра, марҳуманинг ўлимига «Тўмтоқ жисм билан етказилган бош мия ёпиқ жароҳати» сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди "zarnews.uz".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Жиззахда хотинини қидирувга берган эр уни ўлдириб, кўмиб қўйгани маълум бўлди