Наманганда бир кунда иккита аянчли ЙТҲ содир бўлди

Наманганда бир кунда иккита аянчли ЙТҲ содир бўлди
Наманган вилоятида кеча, 16 июль санасида иккита аянчли ЙТҲ содир бўлди ва 4 киши вафот этди.

Хусусан, кеча соат 20.20ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 28 ёшли И.П. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашинасини Қодиробод маҳалласидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Балиқчи туманида яшаган 68 ёшли Н.А. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Tico” автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Марҳамат туманида яшаган 67 ёшли М.М. касалхонада вафот этган. Шунингдек, яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Чуст туманида соат 10:00ларда Тўрақўрғон туманида яшаган 42 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Шохидон маҳалла ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А.бошқарувидаги “Captiva” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, ҳамда яна бир йўловчиси 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда бир кунда иккита аянчли ЙТҲ содир бўлди