Ёнғин оқибатида шохобча майдони, автомобиль ва ёнғинни ўчиришга уринган шохобча ишчиси жабрланган.
18 июль куни соат 16:59да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Ғайрат” МФЙ ҳудудида жойлашган “Gas Refueling” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари 7 дақиқада етиб борган. Бўлинмаларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин тезда бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида шохобчанинг 3-калонкаси, “Умид-1” хусусий корхонасига тегишли “Cobalt” русумли автомобили тўлиқ ёнган ҳамда шохобчанинг 8 кв.метр майдонда шифт қисми ёниб зарарланган.
Бундан ташқари, ёнғинни ўчиришга уринган шохобча ишчиси куйиш тан жароҳати олган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея зхабар қилди ФВВ ЁХББ.