Фарғона вилоятида устахона ишчиси ўзи билан бирга ишлайдиган аёлни калтаклади. Натижада фаррош аёл вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ИИВ ахборотига таяниб хабар қилди.
Хабар берилишича, 2019 йил 20 июль куни Фарғона шаҳри Маърифат кўчасида жойлашган маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси ишчиси Озодлик кўчасида яшовчи 39 ёшли З.А.иш жойида ўзаро жанжал туфайли шу устахона фарроши 32 ёшли Е.Р.нинг юзига қўли билан урганида аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган. Натижада Е.Р. воқеа жойида вафот этиб, З.А. ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.