Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида "Малибу" ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 1976 йилда туғилган аёлни уриб юбориши оқибатида аёл вафот этди.
EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар қилишича, ҳайдовчи ўша куни дўсти билан катта йўлда пойга ўйнаётган бўлган. Воқеани эса Булунғур туманида яшовчи Аҳмедов Абдумалик Эшмурот ўғли содир этган. Воқеа содир бўлган пайтда у машинани 90 км соат тезликда бошқариб кетаёган бўлган.
Суд унга нисбатан тегишли моддалар билан 2 йил муддатга транспорт моддасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этди ва 20 фоиз давлат даромати ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.