Сурхондарёда 1 курс талабасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигит қидирилмоқда

Сурхондарёда 1 курс талабасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигит қидирилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жорий йил 1 сентябрь куни соат 22:15ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Хомкон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган, Термиз давлат университети 1-курс талабаси 19 ёшли Зухриддин Сафаровни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Натижада З.Сафаров жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини “Тўлқин” МФЙда яшовчи 25 ёшли Абдулазиз Норбоев ўзининг давлат рақами 75 S 604 BA бўлган “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, автомашина Наврўз маҳалласи ҳудудидан топилган. А.Норбоевни ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришларини сўрайди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёда 1 курс талабасини ўлдириб қўйган 25 ёшли йигит қидирилмоқда