Бу сафар Қўқонда: махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Бу сафар Қўқонда: махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумонланмоқда
Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда, дея хабар қилмоқда Turon24. Манбанинг таъкидлашича, исми айтилмаслигини истаган суҳбатдош, Қўқон шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳардаги Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида ўқувчи қизларнинг номусига тегилгани юзасидан тергов бошланганини айтди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур коллежда саломатлигида ва хулқида нуқсони бор ўқувчилар ўқийди. Маълум бўлишича, коллежнинг 16 ёшли ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган. Қўқон шаҳар прокуратураси аноним сўроқ ўтказган. Шунда бошқа қизлар ҳам жинсий зўравонлик қурбони бўлишгани ҳақида ёзиб беришган.

“Шаҳар прокуратураси шу йилнинг 15-20 октябрь кунлари коллежнинг молиявий, ташкилий ва тарбиявий ҳолати бўйича тафтиш ўтказган. Барча ходимлардан тушунтириш хати олинган. Ҳозир гинекологлар ҳам ўқувчи қизларни текширувдан ўтказишмоқда. Уларнинг 80 фоизи зўрлаш қурбони бўлган бўлиши мумкин”, дейилган манба тарқатган хабарда.

Шунингдек, Turon24 мухбири вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасидан ҳам маълумот олмоқчи бўлган. Аммо гўшакни кўтарган Собиржон исмли ходим ишга янги келганини, бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини айтиб маълумот беришдан бош тортди.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг “номусга тегиш”, “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш”, “ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”, “мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш” сингари моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Коллеж директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; директорнинг ҳайдовчиси, коллеж қоровули, ёшлар етакчиси ва руҳшуноси жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бу сафар Қўқонда: махсус коллеж ходимлари ўқувчи-қизларни зўрлашда гумонланмоқда