Прокуратура ходимлари Тошкентда нечта аёл ўз жонига қасд қилганини маълум қилди. Бу ҳақда пойтахтда бўлиб ўтган илмий амалий коференцияда сўз борди.
Маълум бўлишича, 2019 йилда 155 аёл ўз жонига қасд қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 тага кам.
Пойтахт прокуратураси ходимлари статистик маълумот натижаси қувонтирмаслигини айтиб суицидга қарши курашни кучайтириш кераклигини таъкидлади.