Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида содир бўлган воқеани вилоят прокуратураси назоратга олди.
Маълум бўлишича 2019 йил 28 декабр куни соат 13:00 ларда тумандаги 3-сонли мактабнинг 10 синф ўқувчиси Сухроб Қ. шифхонага мурожаат қилган. Шифокорлар унга бир нечта жароҳатлар билан ташхис қўйган ва ўқувчи шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда эса ўқувчини мактаб директори ўринбосари калтаклаб, иккинчи қаватдан отиб юборган деган хабарлар тарқалди.
Шундан сўнг Суҳробнинг отаси шу йил 3 январь санасида ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва текшириш ҳаракатлари олиб борилишини вилоят прокуратураси назоратга олди.