Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ИИБ ходимлари калтакланди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шуй йил 14 феврал санасида тумандаги “Ҳалқобод” маҳалла ҳудудида фермер хўжаликларидан бирининг ерига ноқонуний қуриб олинган уй-жойларни ўрганиб, ерни хўжаликка қайтариш мақсадида ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли билан мулоқот қилиш учун келган. Шунда маҳаллий аҳоли қўлларига таёқ, болта, тошлар, бел курак ва бошқа буюмларни олиб ,ишчи гуруҳ вакаллирига тажовуз қилган.
Шундан сўнг вазиятни юмшатиш мақсадида воқеа жойига ИИБ ходимлари чақирилган. Улар соат 16:00 ларда етиб келган ва аҳолидан тарқалишни сўраган. Лекин фуқаролар И.Мухаммадиев, Д.Мухаммадиев, Ф.Нуров, А.Тошов, С.Мухаммадиев ва А.Сафаровлар ИИБ ходимларига қаришилик кўрсатиб, қўлларидаги буюмлар билан калтаклаган. Кейинроқ кўрилган чоралар натижасида вазият барқарорлаштирилган.
Келишмовчилик натижасида ИИБ ходими сафдор Ш.Мустофоқулов ва профилактика инспектори ёрдамчиси А.Жабборовлар турли тан жароҳатлари олишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.