Олтинсой туманида сув тошқини юзага келиш хавфи сабабли аҳоли эвакуация қилинди

Олтинсой туманида сув тошқини юзага келиш хавфи сабабли аҳоли эвакуация қилинди
Сурхондарёнинг Олтинсой туманида аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Маълум бўлишича, кеча 13 май куни соат 21.00да кучли ёмғир натижасида тумандаги "Олтинсой" сойида сув сезиларли ошган. Шу сабабдан ҳудудда сув тошқини содир бўлиш хавфи юзага келган. Шундан сўнг 900 нафар фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудуд, яъни яқин қариндошларининг уйига эвакуация қилинган. Бундан ташқари Бойсун туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида "Айбарак" сойидан ҳам сел келган. Шунингдек, ушбу туманда "Авлод" сойидан сел келган ва шунинг оқибатида Авлод ҳамда Сариосиё қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босган ва у ерда вақтинча автомобиль ҳаракати тўхтатилган.

Вазирлик вазият тўлиқ назорат остида эканини маълум қилган. Ушбу ҳолатлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмагани айтилмоқда.

Олтинсой туманида сув тошқини юзага келиш хавфи сабабли аҳоли эвакуация қилинди

Ўхшаш янгиликлар

  1. Умида 14 май 2020 10:37
    Аллохим узинг асра барчаларимизни.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Олтинсой туманида сув тошқини юзага келиш хавфи сабабли аҳоли эвакуация қилинди