Қашқадарёда ўғил отасини темир билан ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди

Қашқадарёда ўғил отасини темир билан ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди
Қашқадарёда ўғил отасини темир билан ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг судьяси Фозил Юсупов хабар қилди.

Шуҳрат Нурматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) отаси Аҳмад Нурматовнинг қотилига айланган. Судьянинг маълум қилишича, Шуҳратнинг Марям исмли онаси, Озодбек исмли укаси ва Наргиза исмли синглиси бор. Улар аввалига бир оила бўлиб аҳил умр кечиришган. Лекин орада келишмовчиликлар сабаб онаси Марям қизи Наргизани олиб ота уйига кетиб қолган ва шу тариқа оилага дарз кетган. Шуҳрат ва Озодбек эса отаси билан яшаб келган.

Кунларнинг бирида Шуҳрат фермер хўжалигида ишлаб, ойлигни буғдой кўринишида олади ва ана шундан сўнг барча воқеалар бошланади. Шурат буғдойни олгач уни уйида қолдириб, Самарқандга ишлагани кетади. Ишлаб юрган вақтда эса отаси унга қўнғироқ қилиб буғдойни сотиб юборишни айтади. Шундан сўнг Шуҳрат онаси билан отасининг уйига буғдойни олиб кетгани келади. Шуҳратнинг отаси онасини кўргач жаҳли чиқади ва буғдойни бермаслигини айтади. Ушбу ҳолатдан сўнг орага маҳалла раиси ва профилактика инспектори аралашади ва шундан сўнггина отаси буғдойни олишга рухсат беради. Лекин ота фақатгина Шуҳратга уйга киришга рухсат беради, онасини эса кўчада қолдиради. Шуҳрат буғдойларни йиғиб, қопларга солаётганда эса отаси келиб уни силтаб ташлйди. Шу вақт Шуҳрат атрофда ётган таёқни олиб отасини уриб ташлайди. Кўчадан онаси келиб уларни ажратади ва Марям, Шуҳрат, Озодбек отани ичкарига олиб киради. Марям бу орада Шуҳратга отангни ортиқ урма, дея ташқарига чиқиб кетади. Кўзи қонга тўлган Шуҳрат укасини алдаб кўчага чиқариб юборади ва отасини темир билан уради. Аҳмад воқеа жойида темир зарбидан ҳалок бўлади.

Шуҳрат ўз қилмишини яшириш мақсадида арқонни олиб отасининг бўйнидан ўтказиб, тинмай йиғлаётган укаси Озодбекни ёрдамга чақириб, суви қуриб қолган қудуққа ташлаб юборади. Укасини эса тинчлантиришга уриниб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни, акс ҳолда қамалиб кетишини билдириб, жим юришни сўрайди. Шуҳрат укасига шунингдек, отасининг уларга ҳамда онасига етказган азоби учун шу йўл билан қасос олганини ҳам айтган.

Суриштирувлар натижасида Шуҳратнинг айби исботланган ва у узоқ муддатга қамалган. Марямга эса енгиллаштирувчи ҳолатларга кўра озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилдора 27 июн 2020 19:38
    Биз хар нима деяверамиз чунки бизни бошимизга тушмаган нимага хамма болани айибледи отада хам айиб бор
  2. IBROXIM 27 май 2020 20:28
    Дахшат уйини ташлаб кет улдирмасдан. Уша ответ
  3. sobir 26 май 2020 19:25
    bilmadim xamma ota xam ideal bolmaydi va xec narsa olloxni amrisiz bekorga sodir bolmaydi bu yerda waxsni kuchli ruxiy xayajonlaniw oqibatida qasddan oldiriw moddasi bilan javobgar qilinsa togri boladi lekin bizda sud psixiatriya ekspertizasi yevropa darajasida emas istalgan odam ruxiy xolati kutilmaganda buzilib odam oldirib qoyiwi mumkin ruxiyatni organadigan soxalarimizga etibor beriw lozim
  4. Obod 26 май 2020 15:20
    Отаси кулини силталаган булса таёк билан урган яна темир билан урган бу вахшийлик
    Падаркушнинг жазоси улим
  5. Гулнора 26 май 2020 12:27
    Жахл чикканда акл кетади деб бежизга айтишмаган. Бас шундай экан уйлаб иш килайлик. Нима булишидан катъий назар улар бизни ота-оналаримиз. Падаркуш деган номни кутариб юришдан огир юк борми? Ахир бизларни хам фарзандларимиз бор. Бу кайтар дунёку?
  6. Oybek XAZRATQULOV 26 май 2020 08:48
    Fikrimcha oilada muhit achinarli holga kelib qolgan.Shunday ekan muhokamaga o'rin yoq,tegishli hodimlar maqbul jazoni tayinlashadi.Eng muhimi har qanday jinoyat oqibatlarini tahlil qilish emas uni oldini olish va xulosa (ayniqsa biz yoshlar) qilish kerak.
  7. ГУЗАЛ 25 май 2020 19:45
    ОТА РОЗИ ХУДО РОЗИ ОТА ОНАГА КУЛ КУТАРГАН ФАРЗАНД ХЕЧ КАЧОН ТОМИР ОТМИДИ БИР УМИРГА ОКПАДАР ДЕЙИЛАДИ БУ УГИЛ КОЛГАН УМРИНИ КАНДАЙ УТКИЗАДИ КУЗ ОЛДИГА КЕМИДИМИ УЗ ОТАСИЯЯЯ ОТЕН УГРИ АЛКАШ ЁМОН БОЛСА БОГЛАБ КУЙИБ БОК ДЕЙИШГАН УЛДИР ЭМАС
  8. Баходир 25 май 2020 09:38
    Падаркушга улим жазоси берилиши керак. Нима булганда хам у отаку. Айб отада булган такдирда хам уриб улдириш даражасига бордими бу инсон эмас хайвон. Бизда улим жазосини бекор килиб нотугри килинди манимча.
  9. Hasan 25 май 2020 09:20
    Diniy tarbiyadan uzoq oila, afsus. Aybdor faqat ular emas. Ularni ham ruhiy, ham moddiy qashshoqlikka tushurgan tuzum ham aybdor
  10. Мухаббат 25 май 2020 08:47
    Бу падаркуш. Хеч кандай холат айбини енгиллатмайди.
  11. Elshod Yahyo 25 май 2020 08:22
    Shu qotillikni Qashqadaryoda sarlavhasisiz yoza ola olmaysizlarmi ? Yo qotillikning eng muhim joyi Qashqadaryoda boʻlganimi ?
  12. Umidullo 25 май 2020 07:32
    Erkin nma deyapsan isqrt padarkushga olim.berilishi kere
  13. Эркин 24 май 2020 21:32
    Мен бир нарсага хамиша хайрон к,оламан бизди к,онун унга хам чапга хам бурилаверади..Шухратга сал камрок, мудат к амок, жазосини к,уйиш керак тушинишимча ойла тератадиган ,ойлани бок,увчисига ухшайди.Сал рахим к,илинглар у ачик, устида к,илган сабаби хаммалум
    Сизлар яхшиси халк,ни огир ахволга солаётган бюжет пуларини угироаётганларга к,атик,рок,жазо к,уланглар.
    Бу 2-3к,оп будой деб содир этилган жиноятга ,мехнат к,илиб далаларда ётган шунчаки ичиб мас булмаган жонидан утиб кетганлиги учун содир этган буни тушинса хам булади.Аммо милярлаб давлат кармонидан пул угирлаганларни хеч к,анак,а суд хам к,илмайсизлар .К,онун олдида хамма баробар эмасми кейин жиноят билан жиноятни фарк,и булмайдими салгина булса хам худодан к,урк,инглар ахир сиз нинг хам як,инларингиз ойилангиз булса керак .Хато к,илсаларинг худодан к,айтадику сизга булмаса як,инларингизни тегиб утмасин.
    БАРАКА ТОПКУРЛАР!!!!!!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда ўғил отасини темир билан ўлдириб, қудуққа ташлаб юборди