Қаровсиз қолдирилган машинани бошқарган 15 ёшли бола 6 яшар боланинг умрига зомин бўлди. Воқеа Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида содир бўлгани айтилмоқда.
Маълум бўлишича, 30 май куни 61 ёшли эркак таниши, 15 ёшли бола билан қўшнисининг уйига “Газ-69” автомашинасида келган. Эркак машинада 15 ёшли болани қолдириб, тушиб кетган. “Газ-69” қолган бола эса ўзбошимчалик билан уни бошқарган ва уйнинг олдида ўйнаб юрган 6 яшар болани уриб юборган. Бола олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.