Тошкентда коронавирусга чалинган аёл вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 30 май куни пойтахтда 63 ёшли аёл коронавирусга чалиангани аниқлангач, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, аёл аввалроқ январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган бўлган.
Аёлга шу соҳа бўйича малакали шифокорлар томонидан керакли муолажалар қилиб борилган. Лекин кўсратилган ёрдамга қарамай сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.
Маълумот ўрнида, айни вақтга келиб Ўзбекистонда ушбу касалликка чалинган 15 нафар бемор вафот этди. Аввалроқ вазирлик Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 3 нафар беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилганлиги учун реанимация бўлимига олингани ҳақида хабар берган эди.