ДХХ консерваторияга ўқишга киритишни ва намунавий уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ДХХ ходимлари томонидан Андижонда жалақудуқлик фуқарога намунавий уйларнинг бирини 3000 долларга олиб беришни ваъда қилган шахс ушланган. У пулларнинг тенг ярмини олаётган вақтда қўлга олинган.
Шунингдек, яна бир фуқаро ўзганинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 5000 доллар сўраган. Фуқаро пулларни олаётганда ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хаодимлари томонидан ушланган.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.